...
МЕНЮ
ONLINE TV

Усмонхон Алимов Қирғизистонга нега борди?


10:30, 18.09.2018 Олам
 4 779

Бишкекда Марказий Осиёнинг тўрт давлати диний идоралари раҳбарлари тўпланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳридаги конференцияда иштирок этди.
 
Мазкур мажлисда Марказий Осиёнинг тўрт давлати – Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон диний идора раҳбарлари ҳамкорлик тўғрисида келишув имзоладилар.
 
Ҳужжат мазкур давлатларда таълим тизимини яхшилаш ва ислом қадриятларини тарқатишдаги ҳамкорликни мустаҳкамлашни кўзда тутади.
 
Томонлар мусулмон байрамлари Рамазон ва Қурбон ҳайитларини белгилашда хамкорлик қилиш ва Ҳаж зиёратини ташкил қилишда тажриба алмашишга келишиб олдилар.
 
Маълумот учун, жорий йил 13-14 сентябрь кунлари Бишкекда III “Маънавий ипак йўли. Буюк инсоний анъаналар ва замонавий таҳдидлар” деб номланган конференция бўлиб ўтди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Қирғизистон Ўзбекистон мусулмонлари идораси Усмонхон Алимов ҳайит 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!