Президентлар ўзаро ҳамкорлик, минтақавий ва халқаро сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашдилар.
Суҳбат аввалида давлат раҳбарлари кириб келаётган Янги йил муносабати билан бир-бирини самимий қутлаб, эзгу тилаклар билдирдилар.
Президентлар ўзаро ҳамкорлик, минтақавий ва халқаро сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашдилар.
Сўнгги йилда Ўзбекистон – Қирғизистон муносабатлари сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилиб, аниқ амалий мазмун билан бойигани қайд этилди.
Суҳбат якунида давлат раҳбарлари икки мамлакат ўртасида дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, кўп қиррали икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш борасида интилишлари қатъий эканини таъкидладилар.