...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мирзиёев тожик халқига самимий тилакларини билдирди


20:23, 28.12.2018 Жамият
 2 768

Ўзбекистон – Тожикистон муносабатлари стратегик шериклик даражасига чиққани алоҳида қайд этилган.

Бугун, 28 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди.
 
Давлат раҳбарлари аввало Янги йил муносабати билан бир-бирини самимий қутлаб, эзгу тилаклар билдирган.
 
Кўп қиррали шерикликни мустаҳкамлашнинг истиқболли йўналишлари ва аниқ лойиҳалари, шунингдек, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар кўриб чиқилган.
 
Ўзбекистон – Тожикистон муносабатларининг ривожи жадал суръат касб этгани ҳамда стратегик шериклик даражасига чиққани алоҳида қайд этилган.
 
Президентлар маданий-гуманитар мулоқот изчил кенгайиб бораётгани, Ўзбекистон ва Тожикистонда ўтказилаётган турли тадбирларда икки мамлакат ижодий жамоалари мунтазам иштирок этаётганини мамнуният билан қайд этган.
 
Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон мамлакатлар ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик, стратегик шериклик муносабатларини Ўзбекистон ва Тожикистон халқлари фаровонлиги йўлида бундан буён ҳам кенгайтириш ҳамда мустаҳкамлаш борасида интилишлари қатъий эканини таъкидган.
 
Якунда Президентлар яна бир бор янги – 2019 йилда икки мамлакатнинг қардош халқларига тинчлик, фаровонлик ва равнақ тилаган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ўзбекистон-Тожикистон Шавкат Мирзиёев Имомали Раҳмон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар