...
МЕНЮ
ONLINE TV

Самарқанд вилоятига ҳоким тайинланди


19:44, 11.01.2019 Жамият
 17 262

Давлат раҳбари вилоят раҳбарлари ва фаоллари олдидаги долзарб вазифаларни белгилаб берди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг тавсияси Халқ депутатлари Самарқанд вилояти кенгаши томонидан қўллаб-қувватланди. Эркинжон Турдимов Самарқанд вилоятининг ҳокими этиб тасдиқланди.
 
Эркинжон Турдимов 2018 йилнинг июлида коррупция можароси доирасида ишдан олинган Туроб Жўраев ўрнига Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланганди.
 
Давлат раҳбари вилоят раҳбарлари ва фаоллари олдидаги долзарб вазифаларни белгилаб берди.
 
“Вилоят иқтисодиётини ривожлантириш, инвестиция жараёнини фаоллаштириб, янги корхоналар қуриш ва иш ўринларини кўпайтириш энг муҳим ва устувор йўналиш ҳисобланади. Ўтган йили вилоятда 448 та объект ишга туширилиб, 8 минг 700 дан ортиқ иш ўрни яратилган. Лекин Самарқанддек катта салоҳиятга эга ҳудуд учун бу етарли эмас”, деди Шавкат Мирзиёев.
 
Шу мақсадда 2019-2020 йилларда амалга ошириладиган 968 та инвестиция лойиҳаси шакллантирилгани, хорижий давлатлар билан ҳамкорликда йирик саноат корхоналари ташкил этилиши маълум қилинди.
 
Самарқанднинг туризм салоҳиятидан фойдаланиш, қишлоқ хўжалигини диверсификация қилиш, тадбиркорликни ривожлантириш бўйича топшириқлар берилди.
 
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Самарқандга ташрифи ниҳоясига етди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Шавкат Мирзиёев Эркинжон Турдимов Самарқанд вилояти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар