...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ноябрда Ўзбекистонда инфляция даражаси неча фоиз бўлди, нархлар қанчага ошди?


09:43, 03.12.2018 Жамият
 2 992

Товарлар ой давомидаги умумий нархлар даражасининг ўсишига 2,0 %, 2017 йилнинг охирига нисбатан эса 11,3 %га таъсир этган.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси жорий йилнинг ноябрь ойида мамлакат истеъмол секторларидаги инфляция даражасини маълум қилди.
 
Ноябрь ойида мамлакатнинг истеъмол бозоридаги товарлар ва хизматлар нархи ўртача 2,3 %га кўтарилди.
 
Умумий ҳисобда 11 ой давомида истеъмол секторида инфляция даражаси 12,0 %ни ташкил этди.
 
2017 йилнинг ноябрь ойида республика истеъмол секторидаги инфляция даражаси 2,0 %ни ташкил этган.  Ой давомида умумий нархлар даражасининг ўсишига озиқ-овқат маҳсулотлари 1,5 %, ноозиқ-овқат маҳсулотлар 3,4 % ва хизматлар 0, 5 % га таъсир этган.
 
Ойлик истеъмол нархлари ўзгариши таҳлиллари шуни кўрсатмоқдаки, иқтисодиётга инфляцион босимларнинг ошиши жорий йилнинг сентябрь ойидан эътиборан кузатила бошланган. Сентябрда ўртача ойлик истеъмол нархлари 1,8 %,  октябрда 1,3 % ва ноябрь ойида 2,3 %,  сўнгги уч ойликда эса нархлар ўртача кўтарилиши 5,4 %ни ташкил этган.
 
Товарлар ой давомидаги умумий нархлар даражасининг ўсишига 2,0 %,  2017 йилнинг охирига нисбатан эса 11,3 %га таъсир этган.
 
Маълумот учун, 2017 йилнинг ноябрида товарлар ой давомида ўртача 2,3 %, умумий ҳисобда эса 2017 йилнинг январь-ноябрь ойларида 12, 4 %га кўтарилган.
 
Нархларининг ой давомида энг юқори суръатларда ошгани январь ойида қайд этилган бўлиб, унда товарлар ўртача 3,0 %га қимматлашган. Жорий йилнинг май ва июнь ойларида эса товарларнинг ўртача нархлари даражаси аксинча,  пасайганлиги (ой давомида 0,6 % ва 0,5 %) бевосита мева-сабзавот маҳсулотлари нархларининг мавсумий арзонлашиши билан боғлиқ.
 
2017 йилнинг декабрь ойига нисбатан товарларнинг истеъмол нархлари ўзгариши том маънода умумий ИНИ ўзгариши тенденциясини такрорлайди: қийматнинг максимал даражага етишиши ноябрь ойида (11,3 %),  минимали эса январда (3,0 %) кузатилган.
 
Жорий йилнинг ноябрида хизматлар нархларининг ой давомидаги ўсиш суръати шу ойдаги озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари кўрсаткичлари даражасидан ортиқроқ бўлди. Хизматлар 3,3 %, озиқ-овқат маҳсулотлари 2,7 % ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари 1,2 %га қимматлашди. 
 

Теглар:Давлат статистика қўмитаси Инфляция даражаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар