...
МЕНЮ
ONLINE TV

МЮ собиқ ўйинчисини қайтарди. Бу сафар мураббий сифатида


15:34, 19.12.2018 Спорт
 4 216

Клуб норвегиялик мутахассис билан мавсум якунига қадар шартнома тузганини расман эълон қилган.

Аввалроқ, Англия клуби “Манчестер Юнайтед”га жамоанинг собиқ ўйинчиси Майкл Кэррик вақтинчалик бош мураббий бўлиши ҳақида хабар берган эдик.
 
Бугун, 19 декабрь куни МЮ маъмурияти мавсум якунигача жамоага ким мураббийлик қилишини маълум қилди. Вақтинчалик бош мураббий этиб аввал айтилганидек Майкл Кэррик эмас, клубнинг бошқа бир собиқ вакили Уле-Гуннар Сульшер тайинланди.
 
Сульшер “Манчестер Юнайтед”га қайтганидан мамнунлиги ва тезроқ иш бошлашни сабрсизлик билан кутаётганини билдирган.
 
МЮ норвегиялик мутахассис билан мавсум якунига қадар шартнома тузганини расман эълон қилган.
 
Маълумот учун, Уле-Гуннар Сульшер 1996-2007 йилларда “Манчестер Юнайтед” шарафини ҳимоя қилган.
 
Эслатиб ўтамиз, инглиз клубининг собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньо кеча, 18 декабрь куни истеъфога чиқиб, жамоани тарк этганди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Манчестер Юнайтед Уле-Гуннар Сульшер 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!