Португалиялик футболчи 5 йил давомида Фергюсон мураббийлигида ўйнаган.
Футболчи бу ҳақда ўзининг Twitter’даги саҳифасида маълум қилган.
“Буюк мураббий ва ажойиб инсон. Мени майдон ва ундан ташқарида кўп нарсаларга ўргатган. Мураббий, сизни яхши формада кўриш ёқимли”, деб ёзди Роналду.
Маълумот учун, Криштиану Роналду 2003-2009 йиллар давомида Фергюсон бошқарувидаги “Манчестер Юнайтед”да ўйнаган.
Жорий йилнинг 4 май куни шотландиялик Алекс Фергюсон инсулт (мияга қон қуйилиш) касаллигини бошидан ўтказган эди. Кейинроқ у соғайиб, яна яхши аҳволга қайтган.