Кўкрак нишони билан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин бўлади.
Қарорга илова шаклида келтирилган низомга кўра, мазкур кўкрак нишони билан Ўзбекистон маданияти ва санъати ривожига катта ҳисса қўшган таниқли санъаткорлар, жаҳон миқёсидаги нуфузли кўрик-танлов ва фестивалларда юқори ўринларни эгаллаган, ўзбек санъати ва маданиятини дунё саҳналарида муваффақиятли намойиш этиб келаётган ёшлар ва уларнинг устозлари, республикада маданият ва санъат соҳасида малакали кадрлар тайёрлашда жонбозлик кўрсатаётган тажрибали, етук ҳамда фидоий маданият ва санъат соҳаси вакиллари тақдирланадилар.
Шунингдек, кўкрак нишони билан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.
“Маданият ва санъат фидокори” кўкрак нишонига тавсия этилган номзодлар Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан тақдирланади.
Кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифлар ҳудудий жойлашувидан келиб чиқиб Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият бошқармаларига ҳар йилнинг 1 апрель санасига қадар тақдим этилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият бошқармалари кўкрак нишони билан тақдирлашга номзодлар бўйича тавсияларини ҳар йилнинг 1 июнь санасига қадар вазирликка тақдим этилади.
Вазирлик тизимидаги республика ташкилот ва муассасалари ҳамда бошқа вазирлик ва идоралар томонидан ходимларни маданият ва санъат соҳасига қўшган ҳиссаси учун кўкрак нишони билан тақдирлашга оид тавсиялар ҳар йилнинг 1 июнь санасига қадар вазирликка тақдим этилади.
Кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклиф ва тавсияларни кўриб чиқиш тартиби вазирлик томонидан белгиланади.
Номзодларни тавсия этишда қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилинади.
- маълумотнома (объективка);
- тавсифнома (анотация);
- паспорт нусхаси;
- фотосурат 9х12 см ҳажмда, оқ фонда 2 дона.
Номзодлардан юқорида кўрсатилмаган бошқа ҳужжатлар талаб этилишига йўл қўйилмайди.