...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россияда оғуфуруш ўзбекистонлик қўлга олинди


17:04, 28.11.2017 Олам
 3 089

2016 йил 27 декабридан 2017 йилнинг 31 январига қадар Рязаннинг турли ҳудудларида гиёҳванд моддалар сотган.

Россияда гиёҳванд моддалар тарқатиш билан шуғулланган ўзбекистонлик аёл қўлга олинди. Москва туман суди интернет орқали катта миқдордаги наркотик моддаларни сотгани учун 42 ёшли аёл устидан жиноят иши қўзғатишди.
 
Аёл 2016 йил декабрь ойида номаълум кимсадан 538 гр миқдоридаги героинни қабул қилиб олган. 2016 йил 27 декабридан 2017 йилнинг 31 январига қадар Рязаннинг турли ҳудудларида гиёҳванд моддалар сотган.
 
Аёл 1 февраль куни қўлга олинди. Суд йиғилишида у барча айбига иқрор бўлди.
 
Суд 42 ёшли аёлни айбдор деб топди ва унга 7 йиллик озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди. Шунингдек, у 1 миллион рубль миқдорида жарима тўлаши белгиланди. Ҳозирча суд ҳукми кучга кирмади. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Гиёҳванд моддалар Рязан 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!