...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тўрт нафар ўзбекистонликнинг нима учун ўлганлиги маълум қилинди


17:50, 11.01.2018 Жамият
 11 504

Ҳодиса юз берган жой текширилганда, улар яшаётган уйдаги печнинг тутун чиқиб кетиши керак бўлган мўриси ёпилиб қолгани аниқланган.

Аввалроқ, Россиянинг Рязан вилоятида тўрт нафар ўзбекистонлик ис газидан заҳарланиб вафот этгани тўғрисида хабар берилган эди.



Бу ўзбекистонликлар маҳаллий агроширкатда қонуний ишлаган. Қўшнилар улар ҳақида ижобий тавсифнома беришиб, фақат бир нафари ҳар замонда спиртли ичимликлар ичишни суистеъмол қилганини айтишган.  

"Газпром" ОАЖнинг Рязан туманидаги газ тарқатиш хизмати матбуот хизматининг хабар беришича, Шереметево қишлоғидаги ҳодиса юз берган жой текширилганда, улар яшаётган уйдаги печнинг тутун чиқиб кетиши керак бўлган мўриси ёпилиб қолгани аниқланган. Натижада, уй  ис газига тўлиб қолган, бу эса тўрт нафар эркакнинг ўлимига олиб келган.

Қонун ҳужжатларига мувофиқ, уй эгаси иситиш оқибатида пайдо бўладиган қолдиқларнинг чиқиб кетиши учун масъул ҳисобланади. 

Теглар:Рязан Ис гази 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар