Ҳалок бўлганларнинг оиласига маҳаллий ҳокимият вакиллари томонидан ҳам ёрдамлар ташкил қилинган.
Сурхондарё, Андижон ва Навоий вилоятларидан бўлган бу фуқароларнинг жасадлари Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси ҳамкорлигида 13-15 январь кунлари “Москва-Андижон”, “Москва-Термиз”, “Москва-Бухоро” йўналишлари орқали Ўзбекистонга олиб келинди.
Маҳаллий ҳокимият, ИИБ, ФВБ, прокуратура ва тез тиббий ёрдам хизматларининг кўмагида жасадлар ўз манзилларига етказилган ҳам дафн маросимлари уюштирилган.
Ўша кунги фожиадан омон қолган бухоролик Шерхон Муҳаммадович Саидов оғир аҳволда шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилгани ҳақида хабар берилган эди.
Ҳозирча унинг аҳволи тўғрисида маълумотлар тақдим қилинмади.