“Қамчиқ” довонидан ўтувчи йўл Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларини Фарғона водийси билан боғлайди.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда Вазиятлар Вазирлиги бу ҳақда расмий маълумот берди.
“Қамчиқ довонининг А-373 Тошкент-Ош автомобиль йўлининг 228-253 км.лар оралиғида қор кўчиши эҳтимоли бор. Шу сабабли ҳавфсизликни таъминлаш мақсадида “Қамчиқ” довонида вақтинчалик автомобиль қатнови тўхтатилади”, дейилган вазирлик хабарида.