Довонида қор кўчкиси ҳавфи бўлганлиги сабабли
2019 йил 16 январь куни “Қамчиқ” довонининг хавфли қияликларидаги қор қатламлари ФВВ, МВ, ИИВ, “Ўзгидромет” маркази ва “Ўзавтойўл” давлат қўмитаси, куч ва воситалари томонидан мажбуран туширилиб, автомобиль йўли қор кўчкиларидан тозаланди.
“Ўзгидромет” марказининг қор кўчкиси мавжуд эмаслиги тўғрисидаги бюллетенига асосан, “Тошкент-Ўш” автомобил йўли “Қамчиқ” довонида жорий йилнинг 16 январ куни куни соат 11:05 дан автотранспорт воситаларининг икки томонлама ҳаракати йўлга қўйилди.