...
МЕНЮ
ONLINE TV

ФВВ Махсус муҳандислик-қурилиш бошқармасида овқатланиш аутсорсинг шаклда ташкил этилади


17:52, 17.01.2019 Жамият
 2 081

Қарорда Махсус муҳандислик-қурилиш бошқармасининг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Махсус муҳандислик-қурилиш бошқармасининг фаолиятини ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.
 
Қарорга мувофиқ:
 
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Махсус муҳандислик-қурилиш бошқармаси муддатли ҳарбий хизматчиларнинг овқатланишини аутсорсинг шартларида, Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари ва бўлинмалари учун белгиланган тартибда ташкил этади.
 
Махсус бошқармага мавжуд куч ва воситалар (шу жумладан, муддатли ҳарбий хизматчиларнинг меҳнати) билан хизмат кўрсатиш, шунингдек, пудрат ишларини (муҳандислик-қурилиш, транспорт ва фаолият йўналиши бўйича бошқа ишларни) тўлов асосида амалга ошириш ҳуқуқи берилди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Вазирлар Маҳкамаси қарори ФВВ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар