...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ Россия розилигисиз ЎҚРБШдан чиқишни бошлайди


16:00, 17.01.2019 Жамият
 6 199

ЎҚРБШ томонларга 500 дан 5,5 минг км.гача масофага уча оладиган қитъалараро баллистик ва қанотли ракеталарга эга бўлишни тақиқлайди.

АҚШ жорий йилнинг 2 февраль куни Ўрта ва қисқа масофага учадиган ракеталарни йўқ қилиш бўйича шартнома (ЎҚРБШ)дан чиқиш жараёнини бошлайди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
 
АҚШ Давлат котибининг қуролланиш ва халқаро хавфсизлик бўйича ўринбосари Андреа Томпсон жараён олти ой муддатда тугалланишини маълум қилган.
 
Таъкидланишича, расмий Москванинг ЎҚРБШга зид ҳаракат қилгани бўйича Женевада ўтган америка-рус музокаралари муваффақиятли бўлмаган. Шу сабабдан расмий Вашингтон Россиянинг розилигисиз шартномадан чиқишга қарор қилган.
 
АҚШ ва НАТО Россияни Ўрта ва кичик масофадаги ракеталар тўғрисидаги битимни бузганликда айбламоқда - 9М729 ракета тизими унинг шартларига зид экани айтилади. Россиянинг иддао этишича, ушбу ракета масофаси 500 километрдан ошмайди, битим шартлари эса бузилмаган. 4 декабрь куни АҚШ агар Россия 60 кун ичида уни бажаришга қайтмаса, битимдан чиқиши ҳақида маълум қилган.
 
ЎҚРБШ томонларга 500 дан 5,5 минг км.гача масофага уча оладиган қитъалараро баллистик ва қанотли ракеталарга эга бўлишни тақиқлайди. Расмий Москва ва Вашингтон доимий тарзда бир бирини ушбу келишув шартларини бузишда айблаб келади.
 
Хусусан, АҚШ Россия “Искандер-М” комплексининг 9М729 қанотли ракеталарининг ҳақиқий имкониятларини яширади деб ҳисоблаяпти. Пентагоннинг фикрича, қуруқлик ракеталари 500 км масофада ҳаракат қилиш имкониятига эга.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, АҚШ ЎҚРБШдан чиқиш бўйича якуний қарорга келгани ҳақида хабар берган эдик.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:ЎҚРБШ АҚШ-Россия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар