...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга жўнаб кетди


15:40, 17.01.2019 Жамият
 2 557

Давлат раҳбари “Жўшқин Гужарат – 2019” ялпи сессиясида нутқ сўзлайди.

Бугун, 17 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Жўшқин Гужарат – 2019” IX халқаро инвестиция саммитида иштирок этиш учун Ҳиндистонга жўнаб кетди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
 
Саммитнинг асосий тадбирлари эртага, 18 январь куни бўлиб ўтади.
 
Давлат раҳбари саммит ялпи сессиясида нутқ сўзлайди, шунингдек, Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди билан музокара ўтказади.
 
Нарендра Моди ташаббуси билан 2003 йилдан буён Гужарат штати маркази Гандинагар шаҳрида ўтказиб келинаётган “Жўшқин Гужарат” саммити минтақадаги энг йирик халқаро форумлардан бири ҳисобланади.
 
Ҳиндистон фармацевтика саноати маркази бўлган Гужаратда дунёдаги энг илғор компаниялар фаолият юритади. Саммит доирасида улар билан мамлакатимиз компаниялари ва ҳудудлари ўртасида савдо ва бизнесни кенгайтириш имкониятлари кўриб чиқилади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Ҳиндистон Жўшқин Гужарат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар