Акбар Жўраев 2018 йилда “Йилнинг энг яхши спортчиси” Ўзбекистон Миллий кубоги соҳиби деб топилганди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов, Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, спортчилар, мураббийлар ва спорт жамоатчилиги иштирок этди.
Дастлаб, Президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойишни ўқиб эшиттирган.
Фармойишга кўра, жаҳон чемпионатининг олтин медали соҳиблари 12000, кумуш медаль совриндорлари 6000, бронза медалига эга чиққан спортчилар эса 3000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пули билан бирма-бир тақдирланган.
Ўз навбатида Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойишига асосан шогирди чемпион бўлган мураббийга 6000, вице-чемпионларни етиштирган мураббийларга 3000 ва шогирди бронза медалга эга чиққан мураббийларига эса 1500 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пули топширилган.
Шунингдек, тадбирда 1-10 ноябрь кунлари катталар ўртасида Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида 102 килограммгача вазн тоифасида даст кўтаришда жаҳон рекордини янгилаб, олтин медаль билан тақдирланган, ёшлар ўртасида жаҳон ва Осиё чемпионатларида мувафаққият қозонган, 2018 йилда “Йилнинг энг яхши спортчиси” Ўзбекистон Миллий кубоги соҳиби деб топилган Акбар Жўраев белгиланган намунадаги гувоҳнома ҳамда 10 000 (ўн минг) АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағи билан тақдирланган.
Тантанали тадбирда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари оғир атлетикачи Акбар Жўраев, юнон-рум курашчиси Элмурат Тасмурадов, оғир атлетика бўйича мураббий Фарҳод Мирзажонов сўзга чиқган.
Маълумот учун, Олимпия ўйинлари дастурига киритилган юнон-рум кураши ва эркин кураш спорт турлари бўйича 2018 йилнинг 20-28 октябрь кунлари Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида Элмурат Тасмуратов -63 кг вазн тоифасида кумуш медални ва Бекзод Абдураҳмонов -74 кг вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритган эди.
2018 йилнинг 1-10 ноябрь кунлари Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида ўтказилган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида эса Акбар Жўраев (-102 кг) олтин, Достон Ёқубов (-67 кг) кумуш, Руслан Нурудинов (-109 кг) бронза ва Рустам Жангабаев (-109 кг) иккита бронза (силтаб кўтариш ва икки кураш баҳсларида) медалига сазовор бўлганди.