...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент девонида кескин ўзгаришлар рўй берди


19:56, 27.08.2018 Жамият
 10 316

Давлат маслаҳатчиси лавозими тугатилди.

Бугун, 27 август куни президент девони тузилмасида жиддий ўзгаришлар рўй берди. “Qalampir.uz” манбаси хабар беришича, Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида йиғилиш ўтказилди. Унда ҳаттоки, Президент Матбуот хизмати ва бошқа ОАВ ҳам иштирок этмаган.
 
Маълум бўлишича, президент девони президент админстрацияси этиб қайта ташкил этилган. Унинг фаолиятини админстрация раҳбари мувофиқлаштириб бориши белгиланган. Бу лавозимга президент ижроия аппарати раҳбари-маслаҳатчи сифатида фаолият кўрсатиб келаётган Зайнилобиддин Низомиддинов тайинланган.
 
Бундан ташқари, Ишлар бошқармаси ҳам тугатилган, унинг ўрнига янги бошқарма тузилган.
 
Давлат маслаҳатчилари ўрнига президент маслаҳатчилари бўлиши таъкидланган. Собиқ давлат маслаҳатчиларидан Қаҳрамон Қуронбоев лавозимдан олиниб, Абдужаббор Абдувоҳидовга ўринбосар бўлган. У президент девонида Фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича сектор раҳбари ҳисобланади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Президент девони Қаҳрамон Қуронбоев Абдужаббор Абдувоҳидов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар