...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бугун Президентнинг давлат маслаҳатчиси онлайн мулоқотга чиқади


14:27, 06.02.2018 Жамият
 4 144

Онлайн мулоқот соат 19:00 да Тошкент шаҳридаги Ёшлар пресс-клубида ташкил этилади.

Бугун, 6 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар сиёсати масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси – Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоев онлайн мулоқотга чиқиб, фуқаролар, хусусан ёшлардан келиб тушган саволларга жавоб беради.
 
Онлайн мулоқот соат 19:00 да Тошкент шаҳридаги Ёшлар пресс-клубида ташкил этилади.
 
Мулоқотда Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатининг бугунги ҳолати, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаолияти, истиқболдаги режалари ҳақида маълумот берилади.
 
Жонли мулоқотни Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фейсбукдаги расмий саҳифасида онлайн кузатиб бориш, шунингдек, саволлар, мурожаатлар ва таклифларни йўллаш мумкин.

Теглар:Қаҳрамон Қуронбоев Ёшлар иттифоқи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар