Сўроқ вақтида Муҳамадиев ойнадан ўзини пастга ташлаган ва шу жойнинг ўзида жон берган.
“Казводхоз” корхонасининг Олма-ота филиали директори Сейлхон Муҳамадиев шартнома имзоланиши юзасидан ташкилот вакилларидан биридан катта миқдордаги пора олган. Пора унга бир ой давомида қисмларга бўлиб берилган.
2 февраль куни соат 22:00-23:00 оралиғида Муҳамадиев ваъда қилинган поранинг қолган 400 минг тенгега тенг қисмини олаётган вақтида далилий ашё билан қўлга олинди.
3 февраль куни Муҳамадиев тергов ҳаракатларини олиб бориш учун департаментга олиб кетилган. Бино ичига кирилгач, орадан тахминан ярим соат ўтиб Сейлхон Муҳамадиев 4-қаватда жойлашган тергов хонасининг ойнасидан ўзини пастга ташлаган.
Сейлхон Муҳамадиев олинган жароҳатлар туфайли шу ернинг ўзида жон берди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.