...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Бензин қуйиш учун келган эркак АЁҚШда жон берди


13:53, 06.02.2018 Олам
 15 468

Бир қарашда ҳам қўрқинчли, ҳам кутилмаган ўлим бир сония ичида рўй берган.

Интернет орқали Бошқирдистон Республикасида юз берган нохуш ҳодиса акс этган видеолавҳа тарқалиб кетди. Видео Нефтекамск шаҳридаги ёнилғи қуйиш шаҳобчасига ўрнатилган камера ёзувидан олинган.
 
Ўз автомобилига ёнилғи қуйиш мақсадида келган мижозлардан бири айнан шу ерда жони узилишини билганида... балки, келмасмиди...
 
Бир қарашда ҳам қўрқинчли, ҳам кутилмаган ўлим бир сония ичида рўй берди. Гап шундаки, машинадан тушган эркак тасодифан бензин қуйиш платформасида сирпаниб тушган. Эркак боши билан жуда қаттиқ урилган, шу сабаб воқеа жойида жон берган.
 
Атрофдаги АЁҚШ ходимлари ва бошқа ҳайдовчилар дарҳол ёрдамга ошиқишди, бироқ қўлларидан ҳеч нарса келмади. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Бошқирдистон Ўлим АЁҚШ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!