...
МЕНЮ
ONLINE TV

Элмира Боситхонова: “Поликлиникаларда қизлар саломатлиги бўлимлари очилди”


16:10, 13.08.2018 Жамият
 2 312

Президент “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолаганди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев лавозимга киришгандан сўнг Соғлиқни сақлаш соҳаси ва Хотин-қизлар қўмитасига қандай талаб қўйгани ёдингиздами? Давлат раҳбари эртанги оналар саломатлигини асраш, бугунги қизлар соғлиғи ҳақида қайғуришдан бошланишини айтганди.
 
Шундан сўнг, давлат раҳбари  жорий йил 2 февралда “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади. Фармонда белгиланган вазифалар ижроси бўйича Вазирлар Маҳкамасининг “Қизлар ва фертил ёшидаги аёлларга кўрсатиладиган акушер-гинекологик ва тиббий ёрдам хизматлари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.
 
Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникасининг болалар гинекологияси бўлими негизида Республика қизлар саломатлиги маркази, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари ҳамда Тошкент шаҳар ўсмирлар диспансерининг болалар гинекологияси бўлимлари негизида қизлар саломатлиги марказлари фаолият бошлади.
 
Бундан ташқари, қизларга малакали гинекологик амбулатор ёрдам кўрсатиш мақсадида барча туман ва шаҳарлардаги кўптармоқли марказий поликлиникаларда  қизлар саломатлиги бўлимлари ташкил этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира хоним Боситхонова маълум қилди.
 
“Мақсадимиз мамлакатимиздаги 5 миллиондан зиёд 18 ёшгача бўлган қизларни қамраб олишдир. Ушбу марказлар қиз болалар ва ўсмир қизларга юқори технологик, ихтисослаштирилган малакали тиббий ёрдам кўрсатишнинг замонавий инфраструктурасини ривожлантиришда алоҳида ўрин тутади. Кейинчалик ушбу марказларга бўлган талабга қараб, фаолият қамровини яна кенгайтириб бориш ҳам кўзда тутилган”, дейди Боситхонова.

Теглар:қизлар саломатлиги бўлимлари Элмира Боситхонова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар