...
МЕНЮ
ONLINE TV

Соғлиқни сақлаш вазирлигига янги раҳбар тайинланди


08:59, 14.12.2016 Жамият
 6 582

Адҳам Икромовга Соғлиқни сақлаш вазири лавозими бегона эмас. У 2009-2012 йилларда ҳам шу лавозимда ишлаган.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Адҳам Икромов 13 декабрдан эътиборан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири лавозимида иш бошлаган. Бу ҳақдаги маълумотлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмийлари томонидан тасдиқланди.
 
Маълумотларга қараганда, Икромов Соғлиқни сақлаш вазирлигини бошқариш билан бир қаторда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари лавозимидаги фаолиятини ҳам давом эттиради.
 
Адҳам Икромовга Соғлиқни сақлаш вазири лавозими бегона эмас. У 2009-2012 йилларда ҳам шу лавозимда ишлаган. Икромов 2012 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт комплекси раҳбари сифатида фаолият юритиб келаётган эди.
 
2012 йилдан то бугунга қадар Соғлиқни сақлаш вазири лавозимида Анвар Алимов ишлаб келаётган эди. Хабар қилишларича, Алимов Республика ихтисослашган эндокринология илмий амалий тиббиёт маркази директори лавозимига тайинланган. Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситхонова эса Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари лавозимига ўтказилган. 

Теглар:Соғлиқни сақлаш вазирлиги Адҳам Икромов Элмира Боситхонова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар