...
МЕНЮ
ONLINE TV

Соғлиқни сақлаш соҳасида янги лавозим жорий этилди


17:46, 06.02.2019 Жамият
 4 528

Мазкур лавозимга соғлиқни сақлаш соҳасидаги юқори малакали хорижий мутахассис жалб этилади ҳамда у Президент томонидан тайинланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлиқни сақлаш тизими ислоҳотларига илғор хорижий тажрибани жорий этишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигиининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.
 
Қарор билан соғлиқни сақлаш соҳасига илғор хорижий тажрибани жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлаш ва ислоҳотларни эксперт жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бўйича Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари лавозими жорий этилди.
 
Вазир ўринбосари, жумладан, қуйидагилар учун масъул ҳисобланади:
 
  • халқаро стандартлар ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсияларини имплементация қилган ҳолда соғлиқни сақлаш соҳасини комплекс ҳуқуқий тартибга солиш;
 
  • соғлиқни сақлашни молиялаштириш ва ташкил этиш тизимини такомиллаштириш;
 
  • мажбурий тиббий суғуртани жорий этиш;
 
  • давлат-хусусий шериклик ва тиббий туризмдан фойдаланишнинг энг яхши амалиётларини татбиқ қилиш;
 
  • соҳага инвестицияларни кенг жалб этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва рақобат муҳитини яхшилаш;
 
  • “электрон соғлиқни сақлаш” тизимларини кенг жорий этиш.
 
Мазкур лавозимга соғлиқни сақлаш соҳасидаги юқори малакали хорижий мутахассис жалб этилади ҳамда у Президент томонидан тайинланади.
 
Шунингдек, соғлиқни сақлаш вазирининг мазкур ўринбосари бир вақтда Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари маслаҳатчиси ҳисобланади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Соғлиқни сақлаш вазирлиги Лавозим 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар