...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бугун Тошкентдаги “Like bar” ишратхонаси ёпилади


15:49, 13.08.2018 Жамият
 16 725

“Like bar”нинг ёпилиши бугунгача бу ишратхонада аниқланган ҳуқуқбузарликлар ва аҳолининг мурожаатлари асосида амалга оширилмоқда.

Бироз аввал, “Qalampir.uz” мухбири “Aurum 898” тунги клубига бориб, клуб фаолияти тўхтатилгани ва номи пештоқдан олиб ташлангани ҳақида хабар қилган эди.
 
Ушбу хабарда бугун, 13 август куни Тошкент шаҳридаги бир қатор тунги клубларда рейд ўтказилиши айтилганди.
 
“Qalampir.uz” тўплаган маълумотларга қараганда, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларининг навбатдаги манзили – Тошкентнинг Юнусобод туманида жойлашган “Like bar”.
 
Бу маскан ҳам пойтахтликлар тилида анча машҳур. Ишратхона тунги соатлар ишлаши, тарбиясиз раққосалари билан тилга тушган. Бу ерда ҳам кўплаб жиноятчиликлар аниқланган, ҳатто, қонли воқеалар ҳам.
 
“Like bar”нинг ёпилиши бугунгача бу ишратхонада аниқланган ҳуқуқбузарликлар ва аҳолининг мурожаатлари асосида амалга оширилмоқда.

Воқеалар ривожини “Qalampir.uz”да кузатинг. 

Теглар:Тунги клуб Дискотека Like bar Aurum 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар