...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Тунги клублар фаҳш масканими?


13:30, 19.08.2018 Жамият
 22 437

Тунги клублар фоҳишаликни ўзига касб қилиб олганларга мижоз топиш учун макон бўлиб қолган.

Тошкент шаҳар Давлат солиқ хизмати ва ИИББ иқтисодий жиноятлар ва вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида Тошкент шаҳридаги тунги клубларда рейд ўтказилди. Бу ҳақда “Ёшлар” телеканали хабар бермоқда.
 
Телеканал репортажида Учтепа тумани 24-мавзеда жойлашган тунги клубдаги ҳолат тасвирланган. Унда катталар билан бир қаторда вояга етмаган ёшларнинг алкоголли ичимликлар ичиб, чилим чакаётганини кўриш мумкин.
 
Бу каби ишратхоналарда алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ёшига қарамай барчага бирдек, бамайли хотир сотиляпти. Меҳмонлар орасида ичиб, чилим чакиб, маст бўлиб қолган аёллар ҳам анчагина. Улар беҳаёларча кийиниб, шунга яраша ҳаракатлар қиляпти.
 
Воқеа жойида телеканал ижодкорларини Миллий гвардиия ходимлари қўриқлашига қарамай, клубдаги бир гуруҳ маст ҳолдаги безорилар камера ва тасвирчига зарар етказган.
 
Видеотасвирда Юнусобод туманидаги Аҳмад Дониш ва Янгишаҳар кўчалари кесишмасидаги тунги клуб ҳам кўрсатилган. У ерда ҳам ўша-ўша аҳволни кўриш мумкин.
 
Бундан ташқари, тунги клублар фоҳишаликни ўзига касб қилиб олганларга мижоз топиш учун макон бўлиб қолгани таъкидланган.
 
Маълумот ўрнида, Давлат солиқ хизмати органлари Тошкентда фаолият юритаётган 40 га яқин тунги клубларнинг даромадини яширганини аниқлаган.
 
Тунги клубларнинг ҳаммаси ягона солиқ тўловчиси бўлиб, 2018 йилнинг I ярим йиллигида бюджетга 1,3 млрд.сўм ёки ойига ўртача 226 млн.сўмдан солиқ тўлаган.
 
Хронометраж натижалари кечдан тонггача ишлаётган бундай субъектларда энг кам ҳисобда тушумларини ўртача 4 баробаргача яширилаётганлигини кўрсатган. Агар бу рақамларни 6 ойга кўпайтирадиган бўлсак, хақиқий тушум 54,2 млрд.сўмни ташкил этади.
 
Бироқ, корхоналар томонидан ҳисоботларда жами товарайланма суммаси 13,6 млрд.сўмни ташкил этганлиги кўрсатилган, орадаги фарқ суммаси эса 40,6 млрд.ни ташкил қилган. Бу 4,1 млрд.сўм солиқлар бюджетга тўланмаганидан далолат беради.
 
Эслатиб ўтамиз, эркин кураш устаси, халқаро тоифадаги спортчи Жамшид Кенжаев 8 август куни Тошкентдаги “Aurum 898” тунги клубида қўриқчилар билан чиққан жанжал оқибатида вафот этганди. Шундан сўнг тунги клубларга нисбатан назорат кучайди. Қотиллик юз берган “Aurum 898” клуби фаолияти тўхтатилди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Тунги клуб рейд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар