“Like bar”нинг ёпилиши бугунгача бу ишратхонада аниқланган ҳуқуқбузарликлар ва аҳолининг мурожаатлари асосида амалга оширилмоқда.
Ушбу хабарда бугун, 13 август куни Тошкент шаҳридаги бир қатор тунги клубларда рейд ўтказилиши айтилганди.
“Qalampir.uz” тўплаган маълумотларга қараганда, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларининг навбатдаги манзили – Тошкентнинг Юнусобод туманида жойлашган “Like bar”.
Бу маскан ҳам пойтахтликлар тилида анча машҳур. Ишратхона тунги соатлар ишлаши, тарбиясиз раққосалари билан тилга тушган. Бу ерда ҳам кўплаб жиноятчиликлар аниқланган, ҳатто, қонли воқеалар ҳам.
“Like bar”нинг ёпилиши бугунгача бу ишратхонада аниқланган ҳуқуқбузарликлар ва аҳолининг мурожаатлари асосида амалга оширилмоқда.
Воқеалар ривожини “Qalampir.uz”да кузатинг.