...
МЕНЮ
ONLINE TV

Спортчи Жамшид Кенжаевнинг ўлими юзасидан суд бошланди


15:28, 21.01.2019 Жамият
 17 272

Aurum 898 клубининг тўрт нафар қўриқчиси судланяпти.

Бугун, 21 январь куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида спортчи Жамшид Кенжаев ўлдирилиши бўйича суд иши бошланди. Бу ҳақда Олий суд Матбуот хизмати хабар қилди.
 
Судланувчилар курсисидан Aurum 898 тунги клубининг қўриқчилари жой олган. Суд Шодали Қиличов, Саидазим Камолдинов, Алижон Ҳамраев ва Жаҳонгир Ёрқуловларга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд мажлиси бошлади.
 
Мазкур жиноий иш жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди судьяси Сарвар Каримов раислигида ҳамда халқ маслаҳатчилари А.Нишонов ва М.Мирағзамовдан иборат суд таркибида кўриб чиқилмоқда.
 
Сарвар Каримов суд мажлисини очиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми “в”, “ж” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланаётган Шодали Қиличов (1989 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти – ўрта-махсус, “Aurum 898” тунги клубида қўриқчи бўлиб ишлаган, муқаддам судланган), Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) 3-қисми “г” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланаётган Саидазим Камолдинов (1994 йилда Фарғона вилоятида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти – ўрта, “Aurum 898” тунги клубида қўриқчи бўлиб ишлаган, муқаддам судланмаган), Алижон Ҳамраев (1982 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти – ўрта, “Aurum 898” тунги клубида қўриқчи бўлиб ишлаган, муқаддам судланган) ва Жаҳонгир Ёрқулов (1992 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти – ўрта, “Aurum 898” тунги клубида қўриқчи бўлиб ишлаган, муқаддам судланмаган)га нисбатан жиноий иш кўрилаётганлигини эълон қилган.
 
Суднинг дастлабки эшитувида раис суд тергови бошланганлиги эълон қилинган.
 
Давлат айбловчиси айблов хулосасини ўқиб эшиттирган.
 
Далилларни текшириш тартиби белгиланган. Бу жараён давомида судланувчилар, жабрланувчи, гувоҳлар ва экспертларнинг кўрсатмалари тингланади, шунингдек, ушбу иш бўйича тўпланган бошқа далиллар текширилади.
 
Судланувчиларнинг кўрсатмалари тингланган.
 
Суд жараёни давом этмоқда. Суднинг кейинги мажлиси 23 январь соат 11:00 да бўлади.
 
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги “Aurum 898” клубида эркин курашчи, халқаро тоифадаги спорт устаси Жамшид Кенжаев пичоқланди. Уни ўнга яқин клуб қўриқчилари уриб, калтаклаб, пичоқладилар.
 
Жамшид Кенжаев бир нечта жойига берилган пичоқ зарбалари билан 7-сонли шифохонага олиб борилган, кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан вафот этган.
 
Бош прокуратура мазкур ҳолат юзасидан Ш.Қиличовга ЖКнинг 25-, 97-моддаси 1-қисми билан жиноий иш очганди.
Бу воқеалардан кейин Тошкентдаги клублар фаолияти устидан назорат кучайтирилди. “Aurum 898” клуби ёпилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Жамшид Кенжаев Aurum 898 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар