
Ноқонуний товар олиб кириш ҳоллари аниқланган.
Россиядан Янгийўл шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро Б.А. номига жўнатилгаан тангалар божхона декларациясида кўрсатилмаган.
Улар 1922 йилдан 2018 йилга қадар турли йилларда ва турли давлатларда зарб қилинган кумуш, оддий, сувенир ва юбилей тангалар бўлган. Шунингдек, 1961-1995 йилларда муомалага киритилган 12 дона қоғоз пул бирликлари ҳам почта жўнатмаси орқали юборилган.
Мазкур пул бирликларининг дастлабки қиймати тахминий ҳисоб-китобларга кўра 25,5 миллион сўмга баҳоланган.
Бундан ташқари, “Арк-булоқ” ташқи иқтисодий божхона пости ходимлари божхонадан яширинча товар олиб ўтишга бўлгаан уринишни аниқлаган.
Тошкентдаги МЧЖлардан бири Хитойдан ичимлик суви қуйишга мўлжалланган техника – куллер олиб келаётган бўлган. Аммо, куллерлар ҳужжатларда кўрсатилгандан 90 та кўп экани аниқланган.
Уларининг умумий қиймати тахминан 63 миллион сўмга баҳоланган. Мазкур ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб бориляпти.