...
МЕНЮ
ONLINE TV

Умид Аҳмаджонов Жакартада Ғафур Раҳимов билан учрашди


12:28, 19.08.2018 Спорт
 4 755

Шайҳ Аҳмад Ал-Фаҳад Ал-Сабах Тошкентга 28 апрель, Ғафур Раҳимов эса 27 июль куни ташриф буюрган эди.

Бугун, 19 август куни Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов Индонезия пойтахти Жакартада Осиё Олимпия Кенгаши вице-президенти, Халқаро ҳаваскор бокс ассоциацияси (AIBA) президенти вазифасини бажарувчи Ғафур Раҳимов билан учрашди.
 
Йиғилишни Осиё Олимпия кенгаши президенти шайх Аҳмад ал-Фаҳад ал-Аҳмад ал-Сабаҳ ўз маърузаси билан очиб берди. Сўнгра 2022 йили Хитойнинг Ҳангжоу шаҳри мезбонлик қиладиган Осиё ўйинлари ва 2026 йили Япониянинг Айти-Нагоя префектурасида бўлиб ўтадиган Осиё ўйинлари, 2020 йилги Токио ёзги олимпиадаси ва 2022 йилги Пекин қишки олимпиадаси тақдимоти ўтказилди. Шунингдек, турли федерациялар раҳбарлари тақдирланди.
 
Бугун Жакартада Осиё олимпия кенгашининг 37-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтди. Икки раҳбар шу Ассамблея вақтида учрашиб, ўзаро ҳамкорликни мустахкамлаш борасида музокара ўтказдилар.
 
Шунингдек, Умид Аҳмаджонов Ассамблеяда Осиё Олимпия Кенгаши Президенти Шайҳ Аҳмад Ал-Фаҳад Ал-Сабах ва Осиё самбо иттифоқи президенти Аламжон Муллаев билан ҳам учрашув ўтказди.


 
Эслатиб ўтамиз, Шайҳ Аҳмад Ал-Фаҳад Ал-Сабах Тошкентга 28 апрель, Ғафур Раҳимов эса 27 июль куни ташриф буюрган эди.
 
Маълумот ўрнида, асли ўзбекистонлик бўлган Ғафур Раҳимов учрашувда ўзбек эканлигидан фахрланишини айтган.
Акмалхон Эшонхонов Жакартадан махсус
Суратлар муаллифи Маъруфжон Асқаров, Даврон Файзиев

Теглар:Умид Аҳмаджонов Ғафур Раҳимов Шайҳ Аҳмад Ал-Фаҳад Ал-Сабах 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!