Раҳимов аввал ҳам бокс ҳаммасидан муҳимлигини таъкидлаб ўтганди.
Халқаро ҳаваскорлар бокс ассоциацияси (AIBA) президенти ўзбекистонлик Ғафур Раҳимов бокс 2020 йил ўтадиган Олимпиада ўйинларидан четлатилиши хавфи мавжуд бўлса лавозимини тарк этишга тайёр. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) 2020 йилдаги ўйинларда бокс турнирини ўтказиш тўғрисидаги режаларни музлатиб қўйди. Бундай қарор AIBA’га нисбатан текширув бошлангач, қабул қилинган. Бу текширувлар натижасида ташкилот фаолияти тўхтатиб қўйилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Раҳимов Москвада ташкилот бокснинг Олимпиада ўйинлари дастурига кириш имконини берувчи қарор қабул қилишини айтиб ўтганди.
Аввалроқ, ХОҚ Ғафур Раҳимовга ташкилот президентлиги учун сайловда қатнашмасликни маслаҳат берганди. Агар AIBA’га у раҳбар бўлса, бокс Олимпия ўйинлари дастуридан чиқарилиши мумкинлигини айтиб, огоҳлантирганди.

Суннатилла Абдуллаев