...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ғафур Раҳимов Ўзбекистонга келди


17:17, 06.11.2018 Спорт
 9 566

Ғафур Раҳимов куни кеча AIBA президентлигига сайланганди.

Аввалроқ, Москва шаҳрида Халқаро ҳаваскор бокс ассоциацияси (AIBA)нинг навбатдаги конгрессида Ғафур Раҳимов ташкилот президентлик сайловида иштирок этиб ғалаба қилгани ҳақида хабар берган эдик. Раҳимов бу борада қозоғистонлик Серик Конакбаевни ортда қолдирди.
 
Бугун, 6 ноябрь куни Ғафур Раҳимов AIBA президенти сифатида Ўзбекистонга ташриф буюрди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.
 
Мартабали меҳмонни Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортида Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиевлар кутиб олди.


 
Маълумот учун: Ғафур Раҳимов 2022 йилгача AIBA президенти сифатида фаолият олиб боради.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ғафур Раҳимов AIBA 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!