...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эртага етти вилоятда ёмғир ёғади


16:49, 06.11.2018 Бу қизиқ
 13 911

Чоршанба куни об-ҳавода қандай ўзгаришлар бўлиши билан танишинг.

Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 7 ноябрь куни мамлакат бўйлаб қандай об-ҳаво ҳукм суриши ҳақида маълумот берди. Марҳамат, чоршанба куни об-ҳавода қандай ўзгаришлар бўлиши билан танишинг.
 
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +5...+7, кундузи +11...+13 даража бўлади. Шамол тезлиги 7-12 м/сга етиб, куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғиши кутилади.
 
Фарғона водийсида ҳаво бироз булутли бўлиб, кечаси 0...+5, кундузи +8...+13 даража бўлиши кутилмоқда. 5-10 м/с тезликда шамол эсиб, ёғингарчилик бўлмайди.
 
Сирдарё, Жиззах, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +2...+7, кундузи +10...+15 даража бўлиб, ҳаво ўзгариб туради. Шамол тезлиги 12-17 м/сга етади ва ёмғир ёғади.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси 0...+5 кундузи +7...+12 даража бўлади. Шамол тезлиги 12-17 м/сга етиб, ёмғир ёғиши мумкин.
 
Сурхондарё вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +2...+7, кундузи +10...+15 даражага етади. 12-17 м/с тезликда шамол эсиб, ёғингарчилик кутилмайди.



Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси 0...+5, кундузи +7...+12 даража бўлади. Шамол тезлиги 12-17 м/сни ташкил этади. Ҳаво булутли бўлиб, ёмғир ёғиши кутилмайди.
 
Қамчиқ довони ва Чимёнда кечаси -2...+3, кундузи эса +4...+9 даража бўлади. 12-17 м/с тезликда шамол эсиб, қор аралаш ёмғир ёғиши кутилади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!