...
МЕНЮ
ONLINE TV

ИШИД касофати. Ироқда юзлаб оммавий қабрлар топилди


16:29, 06.11.2018 Олам
 11 904

Мутахассислар мазкур ҳудудларда яна кўплаб қабрлар бўлиши мумкинлигини тахмин қиляпти.

Ироқнинг ИШИД назоратида бўлган ҳудудларидан 200 дан ортиқ оммавий қабрлар топилди. БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси тақдим этган маълумотлар шундан дарак беряпти.
 
Таъкидланишича, БМТ мутахассислари Ироқ Ҳукумати маълумотларига кўра, 202 та оммавий қабрни рўйхатга олган.
 
“Қабрларнинг кўпи Найнава (95), Киркук (37), Салоҳиддин (36) ва Анбар (24) вилоятларидан топилган. БМТнинг инсон ҳуқуқлари комиссарлиги ва Ироқга ёрдам бериш миссияси вакилларининг фикрига кўра, бу ерларда 6 мингдан 12 минггача қурбон кўмиб юборилган бўлиши мумкин”, дейилади ҳисоботда.
 
Мутахассислар мазкур ҳудудларда яна кўплаб қабрлар бўлиши мумкинлигини тахмин қиляпти.
 
Кўмиб юборилганлар орасида – аёллар, болалар, имконияти чекланган инсонлар, ироқлик ҳарбийлар, полиция ходимлари ва баъзи хорижий вакиллар борлиги қайд этилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ироқ ИШИД 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!