...
МЕНЮ
ONLINE TV

Франция Трамп ва Путин учрашувини йўққа чиқарди


15:35, 06.11.2018 Олам
 6 666

Макрон Париждаги маросим икки давлат раҳбари учрашуви олдида иккинчи даражали бўлиб қолишини истамади.

Франция президенти Эммануэль Макрон АҚШ президенти Дональд Трамп ва Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг тўлиқ шаклдаги учрашуви Париж шаҳрида ўтказилишига ҳалал берди.
 
“Коммерсанть” хабар беришича, француз томони икки давлат раҳбарининг музокаралари Биринчи Жаҳон уруши якунланганига 100 тўлиши муносабати билан ўтказиладиган маросимда эътиборнинг бошқа томонга қаратилишини истамаган.
 
“Ҳозир барча нега учрашув шакли ўзгартирилганига қизиқиб савол беряпти ва ўзича жавоб ҳам ўйлаб топяпти. Барчаси жуда оддий бўлди: Елисей саройида тайёрланган маросим ва учрашувлар АҚШ ва Россия давлат раҳбарлари музокаралари “соясида қолиб кетмаслиги” учун Эммануэль Макрон расмий Вашингтон ва Москвадан тўлиқ шаклдаги учрашувни Парижда ўтказмасликни сўради”, дейилади хабарда.


 
Эслатиб ўтамиз, 11 ноябрь куни Париж шаҳрида Биринчи Жаҳон уруши тугаганига 100 йил тўлиши муносабати билан ўтказиладиган тантанали маросим вақтида Владимир Путин ва Дональд Трампнинг қисқа учрашуви режалаштирилганди
 
Париждаги учрашув жуда қисқа бўлиши қайд этилиб, Буэнос-Айресда “Катта йигирматалик” саммити доирасида Путин ва Трамп барча томонлама кенг музокаралар ўтказиши белгиланган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:АҚШ-Россия Владимир Путин Дональд Трамп 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!