Кузатишлар Ўзбекистон бозорларида мол, қўй ва товуқ гўштининг бироз арзонлашганини кўрсатмоқда.
Мамлакат бозорларидаги озиқ-овқат, ноозиқ овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 2018 йил 4 ноябрь ҳолатидаги нархлари
26 000 сўмдан 41 000 сўмгача
Кузатишлар Ўзбекистон бозорларида мол гўштининг бироз арзонлашганини кўрсатмоқда. Масалан, ўтган ҳафталарда 1 кг мол гўшти 26000 сўмдан 46000 сўмгача бўлган нархларда сотилаётган эди. Айни пайтда 1 кг мол гўштини 26000 сўмдан 41000 сўмгача нархларда учратиш мумкин.
Энг арзон нархлар Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар Марказий деҳқон бозорида кузатилди. Бу ҳафтада 1 кг мол гўштининг нархи 26000 сўмдан 41000 сўмгача сотилмоқда.
Энг қиммат нарх ҳам ушбу бозорга тегишли – 41000 сўм.
Пойтахт бозорларида 1 кг мол гўштининг нархи 28000 – 40000 сўмгача.
28 000 сўмдан 44 000 сўмгача
Кузатишлар қўй гўштининг ҳам ўтган ҳафтага нисбатан бироз арзонлашганини кўрсатмоқда. Масалан, ўтган ҳафталарда 1 кг қўй гўшти 28000 сўмдан 46000 сўмгача бўлган нархларда сотилган бўлса, бу ҳафтада 1 кг қўй гўштини 28000 сўмдан 44000 сўмгача сотиб олиш мумкин.
Энг арзон нарх “Фарҳод” бозори (Тошкент шаҳри)да – 1 кг қўй гўшти нархи 28000 – 38000 сўм.
Энг қиммат нарх Янги шаҳар бозори (Андижон)да – 1 кг қўй гўшти 42000 – 44000 сўм.
12 000 сўмдан 20 000 сўмгача
Ўтган ҳафтадаги нархлар ўзгаришсиз қолган. Бироқ баъзи ҳудудлардаги нархлар қимматлаган, айримларида эса арзонлаган.
Энг қиммат нарх Нукус шаҳар Марказий деҳқон бозорида – 17000 – 20000 сўм
Энг арзон нарх Наманган шаҳри “Сардоба” деҳқон бозорида – 12000 – 14000 сўм
Пойтахт бозорларида 1 кг товуқ гўшти 16000 – 20000 сўмдан истеъмолчиларга етказиб берилмоқда.
3 000 сўмдан 12 500 сўмгача
Республика бозорларида гуручни ўртача нархда 4000 – 8000 сўмгача учратиш мумкин.
Энг қиммат нарх Қўйлиқ деҳқон бозори (Тошкент шаҳри) – 5000 – 12500 сўм
Энг арзон нарх Самарқанд шаҳри “Сиёб” бозори – 3000 – 9000 сўм.
8 000 сўмдан 12 500 сўмгача
Мамлакат бозорларида 1 кг ўсимлик ёғи 8000 минг сўмдан 12500 сўмгача нархларда сотилмоқда.
Энг арзон нархлар Термиз шаҳар Марказий деҳқон бозорида – 8500 – 10500 сўм.
Энг қиммат нархлар “Фарҳод” деҳқон бозори (Тошкент шаҳри) 12500 сўмгача.
1 500 сўмдан 3 500 сўмгача
Кузатишлар 1-навли уннинг бироз арзонлашганини кўрсатмоқда.
Энг арзон нарх Термиз шаҳар Марказий деҳқон бозорида – 1 кг 1-навли ун 1500 сўмдан 2000 сўмгача.
Энг қиммат нарх Бухоро шаҳар Марказий деҳқон бозори – 2500 – 3500 сўм.
4 100 сўмдан 5 500 сўмгача
Энг қиммат нарх Навоий шаҳри “Саҳоват” МЧЖ га қарашли марказий деҳқон бозори – 4500-5500 сўм.
Энг арзон нарх “Фарҳод” деҳқон бозори (Тошкент шаҳри)да – 4100 – 4600 сўм.
400 сўмдан 700 сўмгача
Бу ҳафтада Республика бозорларида товуқ тухумининг нархи ўтган ҳафтада қимматлагани билан сақланиб қолди.
Мамлакат бозорларида 1 дона товуқ тухумини ўртача 500-600 сўмдан харид қилиш мумкин.
1 200 сўмдан 3 000 сўмгача
Картошканинг ўтган ҳафтадаги нархи сақланиб қолган.
Энг арзон нарх “Юнусобод” деҳқон бозори (Тошкент шаҳри)да – 1200 сўмдан 2500 сўмгача.
Энг қиммат нарх – мамлакатнинг аксарият бозорларида 1 кг картошка 3000 сўмгача.
2 000 сўмдан 8 000 сўмгача
Энг арзон нарх Нукус шаҳар Марказий деҳқон бозорида – 2000 сўмдан 3000 сўмгача.
Энг қиммат нарх пойтахт бозорларида – 5000 – 8000 сўмгача.
Хўжалик совуни
1250 сўмдан 4000 сўмгача
Энг арзон нарх Наманган шаҳри “Сардоба” деҳқон бозори – 1250 сўмдан 1800 сўмгача.
Энг қиммат нарх Гулистон шаҳри Марказий деҳқон бозори – 2000 – 4000 сўмгача.