...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қишлоқ хўжалиги вазирлигида янги агентлик, Молия вазирлигида янги инспекция ташкил этилади


10:19, 06.02.2019 Жамият
 2 593

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 5 февраль куни имзолаган “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмасини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш ҳамда узумчилик ва виночиликни ривожлантиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида​”ги фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекциясини ташкил этилади.
 
 “Ўзшаробсаноат” АЖнинг бошқарув органлари йиғилишларида жамиятнинг ташкилотлар устав капиталларидаги улушини Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига бериш билан жамиятни тугатиш масаласини кўриб чиқилади.
 
қуйидагиларнинг устав капиталидаги улушини:
 
“Ўзшаробсаноат” АЖ “Зомин узумчилик ўқув маркази” МЧЖни келгусида уни Агентлик қошидаги “Узумчилик ўқув маркази” ДУКга айлантирган ҳолда;
 
“Ўзшаробсаноат” АЖнинг “Марказий синов лабораторияси” МЧЖни келгусида уни Агентлик ҳузуридаги “Энология лабораторияси” ДУКга айлантирган ҳолда Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигига берилади.
 
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигининг асосий вазифалари этиб:
 
узумчилик ва виночилик соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш, шунингдек, узумчилик ва виночиликни жадал ривожлантиришга йўналтирилган комплекс мақсадли дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
 
узум, асосан унинг техник навлари плантацияларини кенгайтиришга, ва виночиликни ривожлантиришга, замонавий ресурс тежовчи технологияларни жорий этишга, виночилик корхоналарини комплекс модернизациялашга кўмаклашиш;
 
рақобатбардош виночилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил қилиш учун тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этишда узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш, ташқи бозорлар конъюнктурасини чуқур маркетинг тадқиқотлари ўтказиш йўли билан соҳанинг экспорт салоҳиятини ошириш, шунингдек, маҳаллий виночилик маҳсулотларини республикада, жумладан, хорижда ҳам оммалаштириш;
 
хорижий ва маҳаллий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари ва тармоқнинг етакчи ишлаб чиқарувчилари билан ҳамкорлик қилиш орқали узумчилик ва виночилик соҳасида юқори малакали мутахассисларни тайёрлашга кўмаклашиш;
 
узум кўчатлари етиштирувчилар фаолиятини тартибга солиш, узум, мева ва резаворлардан тайёрланган алкоголь маҳсулотлари сифатини аниқлаш юзасидан Инспекция билан ҳамкорлик қилиш;
 
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда узум плантацияларининг электрон реестрини юритиш белгиланмоқда.
 
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекциясининг асосий вазифалари этиб:
 
истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш, шунингдек, алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси бўйича фаолиятни лицензиялаштириш;
 
истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда уларнинг айланмаси ҳажмларини мониторинг ва назорат қилиш бўйича ахборот тизимларини жорий этиш ва ривожлантириш;
 
алкоголь ва бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун корхоналар ўртасида истеъмолэтил спиртини белгиланган тартибда тақсимлаш;
 
давлат стандартлари ва қонун ҳужжатлари талабларига қатъий амал қилган ҳолда истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришда техник ва технологик нормаларга мувофиқлигини назорат қилиш;
 
истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг сақланиш сифати ва айланмасини, шу жумладан, истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришда қўлланадиган хомашё ва ёрдамчи материаллар сифатини назорат қилиш;
 
истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар ҳамда алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналар томонидан лицензион талабларга амал қилинишини назорат қилиш;
 
истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва улар айланмасининг ҳақиқий ҳажмларини мониторинг қилиш, шунингдек, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари учун янги намунадаги акциз маркаларини ишлаб чиқишда қатнашиш;
 
истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар ҳамда алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналар томонидан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ туширилишини таъминлаш бўйича давлат солиқ хизмати органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;
 
узум, мева ва резаворлардан тайёрланган алкоголь маҳсулотлари сифатини аниқлаш юзасидан Агентлик билан ҳамкорлик қилиш белгиланди. 

Теглар:Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар