...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик оғир атлетикачи жаҳон чемпионатида учинчи бўлди


14:43, 06.11.2018 Спорт
 2 487

Иккикураш якунига кўра Зайнобиддин 331 кг. натижа кўрсатган ва учинчи ўринни қўлга киритган.

Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда МОҚ Матбуот хизмати маълум қилди.
 
Маълумотда ёзилишича, бугун, мусобақа доирасида -89 кг вазн тоифасида беллашувлар ўтказилмоқда. Ушбу вазнда “С” гуруҳида иштирок этган Зайнобиддин Маҳамадаминов даст кўтаришда 156 кг. натижа кўрсатиб, иккинчи ўринни қўлга киритди. Силтаб кўтаришда эса 175 кг. тош кўтарди ва саккизинчи бўлди.


 
Иккикураш якунига кўра Зайнобиддин 331 кг. натижа кўрсатган ва учинчи ўринни қўлга киритган. Бугун шунингдек, мазкур вазн тоифасида “Б” гуруҳида Суннатилла Ўсаров баҳсларга киришади.
 
Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати 10 ноябрга қадар давом этади.

Теглар:Зайнобиддин Маҳамадаминов оғир атлетика 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!