...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик оғир атлетикачи жаҳон чемпионатида учинчи олтин медални қўлга киритди


20:27, 13.07.2018 Спорт
 2 510

Ҳамюртимиз беллашувлар якунига кўра жаҳон чемпионлиги унвонига сазовор бўлди.

Тошкент шаҳрида ўтказилаётган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати ўзининг энг қизғин палласига кирди.
 
Бундан бир неча дақиқа олдин қизлар ўртасида -90кг вазн тоифасида беллашувлар ниҳоясига етди. Ушбу вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини Долера Давронова ҳимоя қилди. Қувонарлиси, ҳамюртимиз беллашувлар якунига кўра жаҳон чемпионлиги унвонига сазовор бўлди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси Матбуот хизмати маълумот берди.
 
Аввалига у даст кўтариш баҳсларида 97кг тошни ўзига бўйсундира олди ва бешинчи натижани қайд этди. Силтаб кўтаришда эса у 128кг тош кўтарди. Бу орқали Долера силтаб кўтариш ҳамда иккикураш якунига кўра (225кг) олтин медални қўлга киритди.
 
Бу борада кумуш медални америкалик спортчи Роза Риотто (224кг.) қўлга киритган бўлса, кучли учликка австриялик Сара Фишер (224 кг.) якун ясади.
 
Эслатиб ўтамиз, бунгача Адҳамжон Эргашев ва Кумушхон Файзуллаевалар жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритгандилар.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Долера Давронова оғир атлетика 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!