...
МЕНЮ
ONLINE TV

ИИВ товламачиликда айблаб, қидурувга берган Ғафур Раҳимов топилдими?


20:23, 13.07.2018 Жамият
 11 171

Тадбиркор билан бирга унинг турмуш ўртоғи ҳам қидирувга берилган эди.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Халқаро бокс ассоциацияси (AIBA) вақтинчалик президенти Ғафур Раҳимовни қидирувдаги шахслар рўйхатидан олиб ташлади.
 
Аввалроқ, ИИВ расмий сайтида 1951 йил 22 июлда таваллуд топган Раҳимов Ғафур-Арслонбек Аҳмедович Ўзбекистон Жиноят Kодексининг 165-моддаси 3-қисми а-банди (товламачилик), 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш), 228-моддаси 3-қисмида (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумонланиб қидирувга берилган эди.
 
Шунингдек, Ғафур Раҳимовнинг турмуш ўртоғи Лола Раҳимова ҳам Ўзбекистон ИИВ томонидан қидирувга берилган бўлиб, ИИВ сайтидан ушбу саҳифа ҳам ўчириб юборилган.
 
Маълум қилинишича, Дубайда яшаётган ўзбекистонлик тадбиркор Ғафур Раҳимов айбига иқрор бўлган ва етказилган зарарни қоплаган. Шу сабабга кўра Ғафур Раҳимов ва унинг турмуш ўртоғига нисбатан қўйилган эҳтиёт чораси бошқасига алмаштирилган. ИИВ расмийлари бу хабарга изоҳ бермади.
 
Маълумот учун, Ғафур Раҳимов шу йилнинг 27 январ куни Халқаро бокс ассоциацияси (AIBA) га вақтинчалик президенти этиб тайинланган.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ томонидан Россия ҳукуматига яқин ҳисобланган йирик тадбиркорлар ва мамлакатнинг бир нечта соҳаларига янги сакциялар жорий қилингани ва бу борада эълон қилинган “қора рўйхат” Россиядаги энг йирик тадбиркорлар ҳисобланган ўзбекистонлик Алишер Усмонов ва Ғафур Раҳимовлар ҳам қайд этилган эди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ғафур Раҳимов Лола Раҳимова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар