...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ғафур Раҳимов AIBA президенти бўлди


19:09, 03.11.2018 Спорт
 6 164

Сайловда 134 мамлакат вакиллари қатнашди.

Аввалроқ, Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида Халқаро ҳаваскор бокс федерацияси (AIBA)нинг Конгресси бўлиб ўтаётганлиги ҳақида хабар қилгандик.
 
Бугун, 3 ноябрь Конгресс давомида президентлик сайлови ҳам ўтказилди. Президентлик сайловида ҳамюртимиз Ғафур Раҳимов ва Осиё бокс Конфедерацияси раҳбари, қозоғистонлик Серик Конакбаев иштирок этди.


 
Сайловда қатнашган 134 мамлакат вакилларидан 86 нафари Ғафур Раҳимовга ўз овозини берди. Натижада ўзбекистонлик ғалаба қозонди. Энди Раҳимов 2022 йилгача AIBA президенти сифатида фаолият олиб боради.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ғафур Раҳимов AIBA 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!