...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ғафур Раҳимовга AIBA президентлиги учун рақобатчи пайдо бўлди


17:31, 30.10.2018 Спорт
 5 107

Ғафур Раҳимов AIBA президентлиги учун ягона номзод бўлиб турганди.

Спорт арбитраж суди (CAS) Халқаро ҳаваскорлар бокс ассоциацияси (AIBA) вице-президенти қозоғистонлик Серик Конакбаевнинг аппеляцияси талабини қаноатлантириш бўйича қарор қабул қилди.
 
Эндиликда у ташкилот президентлиги учун сайловда AIBA  президенти вазифасини бажарувчи Ғафур Раҳимовга қарши иштирок этади.
 
CAS аввалроқ Конакбаевнинг аппеляцияси рўйхатга олинганини маълум қилганди. AIBA сайлов қўмитаси вице-президент номзодини ташкилот президентлиги учун рўйхатга киритмаганди. Конакбаев 2-3 ноябрь кунлари Москвада бўлиб ўтадиган сайловда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишни хоҳлаётганди.
 
CAS аппеляцияни кўриб чиқиб, AIBA сайлов қўмитаси асоссиз равишда Конакбаев номзодини рад қилган деб топди.
 
Бу қарор чиқгунга қадар Ғафур Раҳимов AIBA президентлиги учун ягона номзод бўлиб турганди. Раҳимов АҚШ Молия вазирлигининг санкциялар рўйхатига киритлгани учун Халқаро олимпия қўмитаси боксни олимпия ўйинлари қаторидан чиқариши мумкинлигини айтганди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Бокс AIBA Серик Конакбаев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!