...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фазлиддин Ғоибназаров навбатдаги ғалабани расмийлаштирди


16:18, 19.01.2019 Спорт
 5 975

Олимпиада чемпиони учун бу профессионал боксдаги еттинчи жанг бўлди.

Бугун, 19 январь куни Рио Олимпиадаси чемпиони Фазлиддин Ғоибназаров Нью-Йоркда доминиканлик боксчи Рикардо Гарсияга қарши рингга чиқди.
 
Саккиз раундлик жанг муддатидан олдин якунланди. Ғоибназаров рақибини учинчи раундда нокдаун ҳолатига туширди. Тўртинчи раунд якунлангач Гарсия жангни давом эттира олмаслигини маълум қилди.
 
Бу Фазлиддин учун профессионал боксдаги еттинчи жанг бўлди. У барча жангларини ғалаба билан якунлаган. Жангларнинг тўрттасида рақибларини нокаутга учратган. Рикардо Гарсия эса 20 маротаба рингга чиқиб, 14 маротаба ғалаба қозонган (9 та нокаут). 5 та жангда мағлуб бўлган. Фазлиддинга қарши баҳсда у фаолиятидаги дастлабки нокаутни қабул қилиб олди. Битта жангида эса дуранг қайд этган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Фазлиддин Ғоибназаров Бокс Рикардо Гарсия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!