...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мирзо Улуғбек туманида олти йигит босқинчилик учун қўлга олинди


15:53, 19.01.2019 Жамият
 10 600

Улар бировнинг уйига бостириб киришда гумонланяпти.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси босқинчиликда гумонланган гуруҳни қўлга олди.
 
Жорий йилнинг 17 январь куни номаълум шахслар 36 ёшли Анвар Х.нинг уйига панжарадан ошиб тушган. Ҳовлига ошиб тушган шахсларнинг юзида ниқоб, бармоқ излари қолмаслиги учун қўлларида қўлқоп бўлган.
 
Ошхона пичоғи ёрдамида эшиклари ёпиқ стол қутилари, шкафларнинг эшигини очиб, бировнинг буюмларини тўзғитган. Фойдалироқ бирор нарса тополмагач, нарсаларни полга улоқтиришган. Охир-оқибат баъзи буюм ва катта миқдордаги пул уларнинг ўлжаси бўлган.
 
Ўғриликдан кейин воқеа жойини тарк этмоқчи бўлишганда, 24 ёшли қўриқчи Элбек Э. уларни пайқаб қолган. Қонунбузарлар қўриқчига тан жароҳати етказганлар.
 
Бироқ ўғрилар қочиб кетишга муваффақ бўлмаган. Улардан бирини қайтиб келган уй эгаси ушлаган. Чилонзор туманида яшовчи 19 ёшли Амирбек М.нинг кўрсатмасига кўра, унинг қолган беш нафар шерикларини ИИББ ходимлари кун давомида қўлга олган.
 
Улар Навоий вилоятилик Олмазор туманида яшовчи 19 ёшли Одилжон И., 20 ёшли Ботир Т. ва 19 ёшли Абдуллоҳ Х., Чилонзор туманида яшовчи 21 ёшли Фахриддинхўжа Н. ва 19 ёшли Абдулазиз К. бўлган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисми билан жиноят иши очилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб бориляпти. Қўлга олинганларнинг бошқа шу каби босқинчиликларга алоқаси бор-йўқлиги текшириляпти.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Мирзо Улуғбек тумани Босқинчилик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар