Хонтўраевнинг пичоқланиши билан боғлиқ ҳолатда 7 киши гумонланиб, терговга тортилганди.
Хонтўраевнинг пичоқланиши билан боғлиқ ҳолатда 7 киши гумонланиб, терговга тортилганди. Уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми (Безорилик) билан жиноят иши очилган.
Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати қўлга олинганлар ҳақида маълумот берди.
Таъкидланишича, кейинроқ вазиятни ҳисобга олиб, жиноий иш моддалари қайта тавсифланиб, 164-модданинг 4-қисми “в” бандига (босқинчилик) ўзгартирилган. Гумонланувчилар 2018 йилнинг ноябрь-декабрь ойлари давомида ҳибсга олинган.
Мазкур жиноятга бошқаларнинг алоқаси борлиги юзасидан текширувлар давом этяпти.