Мурод Хонтўраев шифохонадан нега ва қаерга олиб кетилгани маълум эмас.
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 26 ноябрь куни ўзбекистонлик аралаш қоидали жанглар устаси Мурод Хонтўраев пойтахтдаги Тошкент савдо мажмуасида жойлашган офисида қора ниқобли номаълум шахслар томонидан пичоқлаб кетилганди. У 1-сон шаҳар клиник шифохонасига жойлаштирилган ва операция қилинган. Спортчи пичоқдан 9 марта жароҳатланган. Унга шифокорлар бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, бош ўнг тепа соҳаси эзилиб ёрилган жароҳати, ўнг сон, думба соҳаси, кўплаб санчилиб кесилган жароҳатлари (9 та) иккала кўкрак усти соҳаси сидирилган жароҳати, чап тирсак соҳаси кесилган жароҳати ташхисини қўйганди.
Ўтган ҳафта охирида ижтимоий тармоқлар орқали спортчи Мурод Хонтўраевнинг 1-сон шаҳар клиник шифохонасидан яна қора рангли махсус либослар ва ниқоб кийган кишилар томонидан олиб кетилаётгани тасвирларган видео тарқалди. Тасвирда кўриниб турибдики, бу гал қора ниқоблилар ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари. Хонтўраев ўтирган автомобилдан ҳам буни англаш қийин эмас.

Мурод Хонтўраев шифохонадан нега ва қаерга олиб кетилгани маълум эмас. Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ҳам мазкур видео бўйича расмий баёнот бергани йўқ.
Айни дамда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси томонидан мазкур ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси, 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. 7 киши гумонланувчи шахс сифатида терговга тортилган.
Маълумот ўрнида, спортчи Мурод Хонтўраев 1987 йилда туғилган. У муқаддам 2011 йилда Мирзо Улуғбек тумани ЖИБ суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 177-моддаси 3-қисми “б” банди ва 104-моддаси, 3-қисми “г” банди билан судланган.