...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сўз Мурод Хонтўраевнинг ота-онасига! Улар пичоқбозлик ва ўғлининг аҳволи ҳақида гапирди


20:58, 03.12.2018 Жамият
 19 786

Муҳаммадусмон Хонтўраев ижтимоий тармоқларда тарқалган турли бўхтон хабарларга жиддий эътироз билдирган.

Аввалроқ, ўзбекистонлик аралаш қоидали жанглар устаси Мурод Хонтўраевнинг 1-сон шаҳар клиник шифохонасидан яна қора рангли махсус либослар ва ниқоб кийган кишилар томонидан олиб кетилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Ҳозирда спортчининг аҳволи яхши. Саломатлиги жойида. Бу ҳақда Zamon кўрсатуви репортажида маълум қилинди.
 
Мурод Хонтўраевнинг отаси Муҳаммадусмон Хонтўраев ижтимоий тармоқларда тарқалган турли бўхтон хабарларга жиддий эътироз билдирган.



Унинг сўзларига кўра, Мурод Хонтўраев офисига бостириб кирган ниқобли шахсларни орган ходимлари деб ўйлаб, қаршилик кўрсатмаган. Натижада улар спортчини калтаклаб, пичоқлаб кетган.
 
Муҳаммадусмон Хонтўраев ўғлининг жароҳати жиддий эмаслигини, у ўз оёғи билан юрганини айтиб, Мурод Хонтўраев спортчилик карьерасини давом эттира олишига шубҳа билдирган.
 
“Энди карьерасига қайтиб бориши гумон. Ёши ҳам катта бўлиб қолди, энди ёшларга йўл бериш керак. У олиши мумкин бўлган унвонларни олиб бўлди. Бундан буён урушиши уят бўлса керак”, деган Муҳаммадусмон Хонтўраев.
 
Мурод Хонтўраевнинг ота-онаси ўғлини шифохонадан нега ниқобли шахслар нега ва қаерга олиб кетганига тўхталиб ўтмаган.
 
 

Маълумот учун, жорий йилнинг 26 ноябрь куни ўзбекистонлик аралаш қоидали жанглар устаси Мурод Хонтўраев пойтахтдаги Тошкент савдо мажмуасида жойлашган офисида қора ниқобли номаълум шахслар томонидан пичоқлаб кетилганди. У 1-сон шаҳар клиник шифохонасига жойлаштирилган ва операция қилинган.  Спортчи пичоқдан 9 марта жароҳатланган. Унга шифокорлар бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, бош ўнг тепа соҳаси эзилиб ёрилган жароҳати, ўнг сон, думба соҳаси, кўплаб санчилиб кесилган жароҳатлари (9 та) иккала кўкрак усти соҳаси сидирилган жароҳати, чап тирсак соҳаси кесилган жароҳати ташхисини қўйганди.
 
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси томонидан мазкур ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси, 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. 7 киши гумонланувчи шахс сифатида терговга тортилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Мурод Хонтўраев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар