Бугун кечга яқин Мурод Хонтўраевнинг офисида юз берган безориликнинг видеолари тарқалди.
Бугун кечга яқин Мурод Хонтўраевнинг офисида юз берган безориликнинг видеолари тарқалди.
Видеонинг биринчиси Тошкент савдо маркази ташқарисига ўрнатилган видеокузатув мосламасидан олинган. Унда автотураргоҳга оқ рангдаги Cobalt ва қора Lacetti автомобилиги келиб тўхтаган. Улардан қора рангли махсус кийимлари, бошига ниқоб таққан ўнга яқин барзанги тушиб, қувалашиб бино ичкарисига кирган.
Номаълум шахслар ўзлари билан олиб келган ўткир тиғли жисмлар – темир (арматура) бўлаклари, резина таёқлар (дубинка), пневматик ўқотар қуроллардан фойдаланиб, Мурод Хонтўраев ва унинг таниши И.С.ни уриб, тан жароҳати етказиб, воқеадан жойидан ғойиб бўлишган.
Айни дамда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси томонидан мазкур ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси, 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Маълумот ўрнида, спортчи Мурод Хонтўраев 1987 йилда туғилган. У муқаддам 2011 йилда Мирзо Улуғбек тумани ЖИБ суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 177-моддаси 3-қисми “б” банди ва 104-моддаси, 3-қисми “г” банди билан судланган.