...
МЕНЮ
ONLINE TV

Пан Ги Мун Шавкат Мирзиёев билан учрашди


20:22, 27.11.2018 Жамият
 2 685

БМТнинг собиқ Бош котиби Ўзбекистон Президент билан турли масалаларни муҳокама қилди.

27 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг собиқ Бош котиби Пан Ги Мунни қабул қилди. У бугунги кунда Халқаро олимпия қўмитасининг ахлоқий комиссиясини бошқаради.
 
Пан Ги Мун Оролбўйи минтақасида экологик вазиятни яхшилаш бўйича халқаро анжуманда иштирок этиш ва бугунги кунда Нукусда бўлиб ўтган ушбу жараёнда корея диаспорасининг ролини ошириш учун Ўзбекистонга ташриф буюрди.
 
Давлат раҳбари шарафли меҳмонни муборакбод этди.  Ўзбекистон раҳбари тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш ва минг йиллик ривожланиш мақсадларига эришиш, шу жумладан, жаҳон ҳамжамиятининг глобал муаммо ва таҳдидларга қарши курашдаги саъй-ҳаракатларини бирлаштириш орқали қаршилик кўрсатишдаги хизматларини қайд этди.
 
Орол фожеасининг салбий оқибатларини бартараф этиш масалаларига халқаро ҳамжамият эътиборини жалб қилишда Пан Ги Муннинг шахсий ҳиссаси юқори баҳоланди.
 
Пан Ги Мун БМТ Бош котиби сифатида Орол денгизи минтақасида экологик вазиятни яхшилаш бўйича Ўзбекистон ва Марказий Осиё минтақаси мамлакатлари ташаббуслари ва таклифларини фаол қўллаб-қувватлаган.
 
Суҳбат давомида Орол денгизи минтақасида устувор лойиҳаларни илгари суриш учун халқаро институт ва ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилган.
 
Шунингдек, кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш ва Ўзбекистон Республикаси билан Корея Республикаси ўртасида стратегик шерикликни мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашилди. Ўзбекистондаги йирик корейс диаспорасининг икки халқ ва мамлакат ўртасида дўстлик ҳамда ўзаро ҳамфикрликни чуқурлаштиришга қўшган ҳиссаси мамнуният билан қайд этилди.
 
Пан Ги Мун самимий қабул учун миннатдорлик билдириб,  БМТнинг барқарор ривожланиш мақсадларига тўлиқ мос келадиган Ўзбекистонни ривожлантиришнинг 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегияси доирасидаги кенг кўламли ислоҳотлар ва ўзгаришларни мақтаб ўтган.
 
Ўзбекистоннинг 2018-2021 йилларга мўлжалланган Орол денгизи минтақасини ривожлантириш бўйича Давлат дастури доирасида минтақада ижтимоий-иқтисодий вазиятни тубдан яхшилаш, атроф-муҳит муаммоларини ҳал этиш,  соғлиқни сақлаш ва таълим тизимини ривожлантириш,  инфратузилмани такомиллаштиришга қаратилган саъй-ҳаракатлари алоҳида таъкидланди.
 
Давлат раҳбарининг Инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонли мақсадли жамғарма ташкил этиш ва Орол денгизи минтақасидаги Халқаро инновацион марказини яратиш бўйича ташаббуслари тўлиқ қўллаб-қувватланмоқда.
 
Пан Ги Мун Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасида стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш ва Орол денгизи фожеасининг оқибатларини бартараф этиш учун самарали ҳамкорликни фаоллаштиришни давом эттиришга тайёрлигини яна бир бор тасдиқлади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Пан Ги Мун Шавкат Мирзиёев Орол денгизи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар