Вокзалда 35 ишчи бир вақтнинг ўзида 200 йўловчига хизмат кўрсатади.
Президент Шавкат Мирзиёев 2017 йил январь ойида Хоразм вилоятига ташрифи чоғида Урганчдан Хивагача темир йўл ва Хива шаҳрида замонавий вокзал барпо этиш, бу йўлда электропоездлар, келгусида юқори тезликда ҳаракатланувчи “Afrosiyob” тезюрар поезди қатновини йўлга қўйиш лозимлигини қайд этган эди. Қисқа фурсатда бу эзгу ташаббус амалга ошди.
Давлат раҳбари ўтган ҳафтада Хоразм вилоятига ташрифи чоғида “Хива” темир йўл вокзалининг янги биноси ва бу ерда йўловчилар учун яратилган шароитлар билан танишган эди.
Вокзал биноси Хоразм меъморчилиги намуналарини ўзида акс эттириб, унда замонавий VIP зал, она ва бола, тиббиёт хоналари мавжуд. Вокзалда 35 ишчи бир вақтнинг ўзида 200 йўловчига хизмат кўрсатади. 20 ўринли меҳмонхона юртдошларимиз ва туристларга қўшимча қулайлик яратади.